26 апрел куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ватиканга расмий ташриф билан келди. Юқори мартабали меҳмонни кутиб олиш учун Сан-Дамасо ҳовлисида фахрий қоровул саф тортди.
Папа Франциск Муқаддас Тахт биносида Имомали Раҳмонни илиқ кутиб олди. Учрашувда томонлар самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув иштирокчилари Тожикистонда турли динларнинг бағрикенглиги ва бирга яшаши учун барча шароитларни яратиш муҳимлигини таъкидладилар. Илмий ва адабий тараққиёт туфайли жаҳон цивилизациясига қўшилган тожик халқи динлараро мулоқотни очиқ қўллаб-қувватлайди.
Самарали музокаралардан сўнг томонлар совғалар алмашдилар ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Рим Папаси Франциск ва Тожикистон Республикасининг расмий делегацияси иштирокидаги суратга олиш маросимига ўтдилар.
Фото: ТР Республикаси Президентининг матбуот хизмати