Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Истаравшанда Маданият саройини очди

Ўтган ҳафта Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Суғд вилояти шаҳар ва туманларига ишчисафари доирасида Истаравшан Маданият саройи биносини очди.

Бино Тожикистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлаш мақсадида қайта қурилган.

Маданият саройи Республика миллий меъморчилиги услубида қурилган. Биринчи қаватда 1000 ўринли катта концерт зали мавжуд. Миллат раҳбари Имомали Раҳмон маданият арбобларига 30 та мусиқа асбобини совға қилди.

Ўз навбатида Истаравшан санъат намояндалари Тожикистон Президенти учун мазмунли концерт дастурини тақдим этишди.

Фото: давлат раҳбарининг матбуот хизмати