Шу ҳафта бошида Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида «Барқарор ривожланиш учун сув, 2018-2028» ХАЛҚАРО ўн йиллик ҳаракатларни амалга ошириш бўйича Учинчи юқори даражадаги халқаро конференция Ташкилий қўмитасининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Масъул идоралар раҳбарлари Душанбе шаҳрида 2024 йил 10-13- июн кунлари бўлиб ўтадиган сув масалалари бўйича Учинчи Душанбе конференциясига тайёргарликнинг бориши тўғрисида маърузалар қилдилар.

«Барқарор ривожланиш учун сув, 2018-2028» халқаро ўн йиллик ҳаракатларни амалга ошириш бўйича Учинчи юқори даражадаги халқаро конференция доирасида сув, музлик ва иқлим муаммолари билан боғлиқ фестивал ва форумлар, мулоқотлар ва юқори даражадаги периферик тадбирлар режалаштирилган.
Учрашув якунида К.Расулзода Ташкилий қўмита аъзолари ва Тожикистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарларига тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатмалар берди.