2024 йил 22 июль куни Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Мансур Ошурбоев ЕХҲТ вакиллари билан учрашиб, жорий иқлим лойиҳалари ва келгусидаги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди.

Учрашувда томонлар энергетика инфратузилмасини барқарор ривожлантириш, баланд тоғли ҳудудларни иқлимий барқарор ривожлантириш, иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш, шунингдек, мавжуд бўлган энг яхши техникалар (МЭЯТ) бўйича маълумотномаларни ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, М.Ошурбоев Қозоғистоннинг БМТ нинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенцияси (CОР29) томонларининг 29-конференциясига тайёргарлиги ҳақида гапирди. ЕХҲТ вакиллари Қозоғистонни ўз мақсадларига эришиш ва иқлим ўзгаришига қарши глобал курашга ҳисса қўшиш учун қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Сурат: Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги