2024 йил 8 июль куни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Mурат Нуртлеу Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Томонлар Қозоғистон-Туркманистон ҳамкорлигини ривожлантириш, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит ва транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, олий ва юқори даражадаги бўлажак халқаро тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазири туркманистонлик ҳамкасбини Қозоғистонда Туркманистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилгани, Астанада туркман мутафаккири ва шоири Махтумқули Фрагий ҳайкали очилгани билан табриклади.
Аввалроқ, 27 май куни ташқи ишлар вазирлари Астанада ҳам музокаралар ўтказган эди.
Икки томонлама муносабатларнинг сиёсий жиҳатларидан ташқари, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Сўнгги беш йил ичида Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми қарийб 4 баробар ошди. Биргина 2023 йилнинг ўзида товар айирбошлаш ҳажми 28 фоизга ошиб, 563 милиион долларга етди.
«Жорий йилнинг биринчи чорагида икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 100 миллион доллардан ошди. Ижобий тенденциялар давлат раҳбарларининг яқин келажакда ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича топшириғини бажаришга катта ишонч уйғотади», – деди ўша пайтда М.Нуртлеу.
Ўз навбатида, Туркманистон вакили Қозоғистонни қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Туркманистон, ўз навбатида, Қозоғистонни ўзининг барча ташаббуслари ва тавсияларини глобал ва минтақавий даражада амалга оширишда қўллаб-қувватлайди. Ишончим комилки, бугунги музокараларимиз Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади», – деди Р.Мередов.
Учрашувда минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги, айниқса, XXI-асрда Марказий Осиёни ривожлантириш учун Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги беш томонли шартномани имзолаш тартибини якунлаш зарурлиги таъкидланди.
Сурат: Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги