Kристина Воробьёва бошчилигидаги “Sky Angels” артистлар жамоаси Қозоғистондаги Almaty Circus Festival II Халқаро цирк санъати фестивалида ноёб дастур билан чиқиш қилди ва Гран-при олдилар.

Дастурга арқон устидаги мураккаб элементлар киритилган бўлиб, улар жамоатчилик томонидан юқори баҳоланди. Бундан ташқари, томошабинлар ва ҳакамлар ҳайъати ҳақиқий олқишларга сабаб бўлган «Уч марталик нафас» томошадан хурсанд бўлишди.
Ўзбекистонлик санъаткорлар ҳаяжонли чиқишлари учун Гран-придан ташқари Armoni Organizasyon Бош директори Ахмет Экши ва Қозоғистон Давлат цирки фахрийларидан махсус совринларни қўлга киритдилар, шунингдек, Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган «Чегарасиз» халқаро цирк санъати фестивалига таклиф этилдилар.
Сурат: Алтаты акимати матбуот хизмати