Қозоғистонда ЕОИИ билан божхона ҳамкорлиги соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги божхона ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар товарлар транзити, иттифоққа-аъзо давлатларда навигация муҳрларидан фойдаланиш, шунингдек, Иттифоқ ичидаги тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш бўйича ишларни муҳокама қилдилар. Қозоғистон Молия вазирининг ўринбосари Ержан Биржанов ҳам ЕОИИ доирасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши ҳақида маълумот берди.
Бундан ташқари, Ержан Биржанов Евроосиё иқтисодий комиссиясининг божхона ҳамкорлиги Кенгаши аъзоси Эльдар Алишеров билан учрашди.
Сурат: Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги