Қозоғистонда жамоат транспорти қимматлашмоқда
Алматы акимати август ойида автобус, троллейбус ва метро учун йўл ҳақи 120 тенгега ошишини маълум қилди. Йўлкира учун нақд пул билан тўлаш имконияти чиқариб ташланади, бу расмийларга кўра транспорт хавфсизлигини оширади, чунки ҳайдовчилар чипталарни сотиб олиш билан чалғимайдилар.

Шаҳар маслиҳати депутатлари тарифларнинг ошишини транспорт тарифларига қараганда тезроқ ўсиб бораётган субсидияларни камайтириш зарурати билан асослантиришди. Иқтисод қилинган 7 миллиард тенге аҳолининг айрим тоифалари учун имтиёзли тарифлар учун ишлатилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Астанада 1 августдан бошлаб жамоат транспортининг нархи 90 дан 110 тенггача ошди.
Сурат: “Караван Инфо” АА