21 август куни Тожикистон пойтахтида буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Кунанбаев бюстининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу воқеа Тожикистонда Қозоғистон маданияти кунларининг ёрқин аксанига айланди.
Қозоғистон Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева таъкидлаганидек, Душанбеда Абай Кунанбаев ҳайкали очилиши нафақат маданий тадбир, балки икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашдаги муҳим қадамдир. Қозоқ шоирининг ҳайкали Абулқосим Фирдавси номидаги маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган.
Душанбеда Қозоғистон маданияти кунлари доирасида фильм намойишлари, кўргазмалар ва концертлар ҳам режалаштирилган. Маданий дастур 22 август куни гала-концерт билан якунланади.
Сурат: Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги