Германия Федератив Республикасида Тожикистон Республикаси маданияти кунлари бўлиб ўтади – ИА Караван Инфо
Германия Федератив Республикасида Тожикистон Республикаси маданияти кунлари бўлиб ўтади

29 ноябр куни Тожикистон Республикаси Маданият вазири Матлубахон Сатториеннинг Германия Федератив Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Йорк Шуграф билан учрашуви чоғида томонлар 2025 йилда Тожикистон Республикаси маданияти кунларини Германия Федератив Республикасида ўтказишга келишиб олдилар.

Республика Маданият вазирлигидан маълум қилишларича, учрашув давомида томонлар мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Германия Федерал канцлери Олаф Шольцнинг хайрихоҳлиги туфайли икки Тожикистон ва Германия давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, мустаҳкамланиб, муваффақиятли ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Сурат: Тожикистон Маданият вазирлиги

error: