“КазМунайГаз” нефть ва газ миллий компанияси (КМГ) ва Италиянинг Eni вакиллари Қозоғистоннинг ғарбий қисмидаги Мангистау вилоятида жойлашган Жанаозен шаҳридаги 247 мегаваттли гибрид электр станциясининг қурилиш майдончасига пойдевор тоши ва капсулани қўйишди. Ушбу электр станцияси минтақадаги КМГ филиалларини, шу жумладан “Озенмунайгаз” АЖ ва “КазГПЗ” МЧШ ни барқарор ва ишончли электр энергияси билан таъминлайди.

Пресс-релизга кўра, янги гибрид электр станцияси тез-тез электр узилишлари туфайли ишлаб чиқаришни фавқулодда ўчириш хавфини олдини олишга ёрдам беради. Лойиҳанинг қурилиш босқичида 800 га яқин ходим иштирок этади ва операция босқичида 70 тагача янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Гибрид электр станциясини қуришга инвестициялар “Казмунайгаз” ва Eni томонидан паритет асосида таъминланади. Ушбу лойиҳада ишлаб чиқарилган электр энергиясининг қарийб 40 фоизи бутунлай «яшил» бўлади, бу атмосферага карбонат ангидрид чиқиндиларининг сезиларли даражада камайишига олиб келади.
Ушбу гибрид лойиҳа Қозоғистонда биринчи бўлиб амалга оширилади ва минтақанинг энергетика соҳасида экологик тоза технологияларни жорий этиш учун янги имкониятлар очади.
Сурат: “Казмунайгаз” АЖ