Осиё тараққиёт банки Қозоғистоннинг электр-энергияси тизимини мустаҳкамлаш учун 58 миллиард тенге қарз беради – ИА Караван Инфо
Осиё тараққиёт банки Қозоғистоннинг электр-энергияси тизимини мустаҳкамлаш учун 58 миллиард тенге қарз беради

“KEGOC” компанияси Қозоғистоннинг ягона электр-энергияси тизимининг (ЯЭТ) Жанубий зонасининг электр тармоғини мустаҳкамлаш учун Осиё тараққиёт банкидан (ОТБ) 58 миллиард тенгедан ортиқ қарз олади.

“KEGOC” матбуот хизматининг хабар беришича, имзоланган шартнома лойиҳа-смета ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштиришни назарда тутади. Лойиҳага умумий узунлиги 475 км бўлган иккита 500 кВ электр узатиш линияларини қуриш, шунингдек, 500 кВ кучланишли учта подстанцияни реконструкция қилиш ва кенгайтириш киради: “Шу”, “Жамбил” ва “Шимкент”.

error: