Қозоғистон инвестицион жозибадорлигини оширади
Астана шаҳрида Moody’s вакилларининг Қозоғистон расмийлари билан инвестиция муҳитини яхшилашга бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар ИҲРТ га қўшилиш режаларини, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва инвесторларни қўллаб-қувватлашни муҳокама қилдилар. Moody’s Қозоғистоннинг юқори кредит рейтингини тасдиқлади, бу халқаро ҳамжамиятнинг мамлакат иқтисодиётига бўлган ишончидан далолат беради.
Қозоғистон расмийларига кўра, инвестицияларнинг устувор йўналишлари яшил энергия, инновация ва ишлаб чиқариш тармоқлари ҳисобланади.
Сурат: ҚР ТИВ