Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева минтақадаги муҳим маданий мерос объектларида реставрация ишларининг бориши билан танишиш учун Туркистон вилоятига амалий ташриф буюрди. У «Азрет Султон» Давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи, Хўжа Aхмад Яссавий мақбараси, Ҳилвет ер ости масжиди ва Ўрта асрлардаги Ясси-Култобе шаҳарчасида бўлди.
Аида Балаева Давлат раҳбари номидан 2023 йилда “Азрет Султон” қўриқхонасига Миллий мақом берилиши Қозоғистон маданий меросини асраб-авайлаш учун муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Қўриқхона археологик ва меъморий ёдгорликларнинг ноёб мажмуаси бўлиб, йилига 350 мингдан ортиқ ташриф буюрувчиларни жалб қилади.
Хўжа Aхмад Яссавий мақбарасига алоҳида эътибор қаратилиб, уни сақлаш чоралари муҳокама қилинди. Илмий тадқиқотлар натижалари мақбара тузилишини мустаҳкамлаш, хусусан, унинг атрофидаги яшил майдонларни ортиқча суғоришнинг салбий таъсирини бартараф этиш зарурлигини кўрсатди. Вазир, шунингдек, 2023 йил декабрь ойидан бошлаб мақбара ҳолатини автоматлаштирилган тизим ёрдамида доимий равишда кузатиб борадиган мониторинг маркази ишининг муҳимлигини таъкидлади. Вазир, шунингдек, археологик қазишмалар ва тиклаш ишлари олиб борилаётган ўрта асрлардаги Ясси-Култобе шаҳарчасига ташриф буюрди.
Сурат: Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги