Қозоғистон ҳукумати чекланган миқдордаги ноёб ва йўқолиб бораётган балиқ турларини ва бошқа сув ҳайвонларини илмий тадқиқотлар учун денгиздан олиб қўйишга қаратилган фармонни имзолади. Фармонда Каспий денгизидаги Мангистау ва Атирау вилоятлари соҳилидаги Дурнев оролларида, тюленлар ва уларни муҳофаза қилиш учун табиий қўриқхоналар (Актоти) да каспий денгиз мушукчалари(тюленлар) нинг 156 тасини белгилаш ва узуклаш кўзда тутилган. Тадқиқот тугагандан сўнг, денгиз мушукчалари(тюленлар) табиий яшаш жойларига қайтарилади.
Бундан ташқари, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган балиқ турларини махсус яратилган шароитларда кўпайтириш учун кейинчалик табиий муҳитга чиқаришга рухсат берилади. Ушбу лойиҳа доирасида Алматы вилояти ҳудудидаги Или, Қоратал, Балхаш кўли ва Капшагай сув омборидан орол шипини, Қизилўрда вилояти ичидаги Сирдарё дарёсидан орол лаққасини, Ертис дарёси ва унинг Шарқий-Қозоғистон вилояти ва Абай вилоятидаги ирмоқларидан тайменни, шунингдек, Павлодар вилояти ҳудудидаги Иртиш дарёсидан нельмани олиб қўйиш режалаштирилган.
Лойиҳада иштирок этадиган илмий ташкилотлар зарур рухсатномаларни оладилар ва тез орада ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган балиқ ва бошқа сув ҳайвонларини ўрганиш ва сақлашга қаратилган тадқиқотларни бошлайдилар.