2024 йил бошидан бери Қозоғистонда 583 мингдан ортиқ кщп болали оилалар учун 274,8 миллиард тэнге миқдорида давлат нафақаларига эга бўлди. Бу давлатнинг болали оилаларни қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради.
Тўрт ёки ундан ортиқ болали оилалар, шу жумладан 23 ёшгача бўлган кундузги талабалар, даромад даражасидан қатъи назар, бундай нафақаларга эга. Тўловлар миқдори болалар сонига боғлиқ ва ўртача ойига 59 183 тэнгедан 103 598 тэнге гача. Шу билан бирга, 8 боладан кейин ҳар бир бола учун нафақа миқдори 14 768 тэнгега ошади.
Шуни таъкидлаш керакки, йил бошидан буён кўп болали оилалар учун барча давлат ижтимоий нафақалари 7 фоизга индексланган. Бу кўп болали оилаларнинг турмуш даражасини ошириш ва оғир иқтисодий вазиятда уларни қўллаб-қувватлаш имконини берди.
Жорий йил учун катта оилаларга нафақа тўлаш учун 474,8 миллиард тэнге тақдим этилади.
Сурат: Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги