Қозоғистондаги Қарағанда ферроқотишма заводининг жабрланган ишчиларига ёрдам бериш учун Россиядан тажрибали шифокорлар келишди. Жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун Россиянинг энг яхши тиббиёт муассасалари мутахассислари юборилди.

Заводга эгалик қилувчи YDD корпорацияси вакилларининг таъкидлашича, воқеа жойига тиббиёт фанлари номзоди ва Россия федерацияси УрДМУ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг табиий офатлар тиббиёти кафедраси доценти Владимир Амосов бошчилигидаги олтита шифокор гуруҳи келган. Куйишни даволаш соҳасида катта тажрибага эга шифокорлар дарҳол жабрланганларга ёрдам кўрсатишни бошладилар.
Иноземцев номидаги Москва куйиш маркази клиник шифохонасининг етакчи мутахассиси Tимур Сухов врач травматолог сифатида 25 йиллик тажрибага эга бўлиб, жабрланганларни текшириш бўйича маслаҳат ва биргаликда ишлаш учун маҳаллий мутахассисларга қўшилди.
2024 йил 20 июль куни маҳаллий вақт билан соат 04:10 да (Москва вақти билан 02:10) заводда тўсатдан аланга портлаши содир бўлди, натижада корхонанинг саккиз ходими жароҳат олди. YDD корпорацияси, шунингдек, зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун Туркиядан мутахассисларни таклиф қилишга ваъда берди.