2024 йил 27 августда Стокгольмда бўлиб ўтган Бутунжаҳон сув ҳафталиги доирасида Тожикистон Республикаси энергетика ва сув ресурслари вазири глобал миқёсда сувнинг роли бўйича юқори даражадаги панелда фаол иштирок этди. БМТ сув конференцияси – 2026.
Ушбу тадбир тармоқлараро ҳамкорлик платформасини яратиш ва жаҳон миқёсида сув ресурсларининг жадал ривожланишини қўллаб-қувватловчи шериклик алоқаларини шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Сессияда умумий масъулият, етакчилик ва керакли натижаларга эришиш учун тармоқлар ўртасидаги яқин ҳамкорликка эътибор қаратилди. Вазир ўз нутқида Тожикистоннинг глобал сув ташаббуслари ва унинг сув муаммоларини ҳал қилиш бўйича халқаро саъйи-ҳаракатлардаги фаол иштироки муҳимлигини таъкидлади. У БМТ нинг 2023 йилги сув конференциясининг ролини ва унда қабул қилинган мажбуриятларни барча даражаларда амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Вазир Далер Жумъа 3-Душанбе конференциясининг натижалари Бирлашган Араб Амирликлари ва Сенегал Республикасида режалаштирилган БМТ нинг сув конференциясига – 2026тайёргарлик кўриш учун қимматли ҳисса бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Вазир, шунингдек, Тожикистон ва Голландия томонидан ташкил этилган 2023 йилги БМТ сув конференциясининг муҳимлигини таъкидлади, бу сув мавзусини глобал кун тартибида биринчи ўринга олиб чиққан муҳим воқеа бўлди. Биз сув билан боғлиқ барқарор ривожланиш мақсадларига еришиш учун қатъиятимизнинг кучли рамзи бўлган сув ҳаракати кун тартиби қабул қилинганига гувоҳ бўлдик. Ушбу кун тартиби шунчаки мандат эмас, балки ҳаракатларни фаол сафарбар қилишга чақириқдир.
Вазир 2023 йилги БМТ сув конференцияси томонидан қўйилган мустаҳкам пойдевор ва музликлар бўйича юқори даражадаги конференция каби кейинги ташаббусларга асосланиб, биз 2026 йилги БМТ сув конференциясини сув билан боғлиқ барча барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун катализаторга айлантира оламиз, деб таъкидлади.
Бундай тадбирлар турли мамлакатлар ва ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга, сув муаммоларини ҳал қилишда жамоавий ёндашувни шакллантиришга имкон берадиган синергияларни яратади, бу эса ўз навбатида келажак авлодлар учун барқарор ривожланиш калитига айланади.
Сурат: ТР Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги матбуот хизмати.