Тожикистон Давлат Педагогика университети ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Иқтисодиёт ва савдо институти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Садриддин Айний номидаги Тожикистон Давлат Педагогика университети ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Иқтисодиёт ва савдо институти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Шартнома абитуриентларни турли мутахассисликлар бўйича янада ўқитиш имкониятини беради. Бундан ташқари, у ҳар икки томондан ўқитувчиларни малака ошириш учун юбориш учун қулай шароит яратади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Иқтисодиёт ва савдо институти аъзо давлатларнинг ривожланишига кўмаклашади ва ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви орқали мутахассислар тайёрлашга ёрдам беради.
Шунингдек, институт билан ҳамкорлик «бир камар – бир йўл» ташаббуси доирасида йўлга қўйилгани таъкидланди.
Сурат: Садриддин Айний номидаги Тожикистон Давлат Педагогика университети