Тожикистон Республикаси Президенти Хитой Халқ Республикаси “Зижин” корпорацияси директорлар Кенгаши раисини қабул қилди – ИА Караван Инфо
Тожикистон Республикаси Президенти Хитой Халқ Республикаси “Зижин” корпорацияси директорлар Кенгаши раисини қабул қилди

12 август куни Тожикистон Республикаси Президенти, миллат раҳбари Азиз Имомали Раҳмон Халқ саройида Хитой Халқ Республикаси “Зижин” корпорацияси директорлар Кенгаши раиси Чэн Цзинхэни қабул қилди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Учрашувда Тожикистон Республикаси ва ушбу Хитой компанияси ўртасидаги жорий ҳамкорлик масалалари ва келгусидаги қўшма режалар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, ушбу компания Тожикистонда мис ва бошқа қимматбаҳо ва рангли металлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади, унинг корхоналарида 2700 дан ортиқ маҳаллий аҳоли ишлайди.

Давлат раҳбари муҳтарам Имомали Раҳмон Тожикистон томони мамлакат иқтисодиёти учун муҳим бўлган янги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини маъқуллашини таъкидлади.

Яқин келажакда компаниянинг Тожикистондаги корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ўринлари сони икки баравар кўпайишига ишонч билдирилди.

Сурат: Тожикистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

error: