Тожикистонлик ҳакам Вадим Нигматов Париждаги Олимпиада-2024 ўйинлари ҳакамлар ҳайъатида Осиёдан ягона вакил бўлади – ИА Караван Инфо
Тожикистонлик ҳакам Вадим Нигматов Париждаги Олимпиада-2024 ўйинлари ҳакамлар ҳайъатида Осиёдан ягона вакил бўлади

Лозаннада ишлайдиган ва яшайдиган Вадим Нигматов Олимпия ўйинлари доирасида бўлиб ўтадиган енгил атлетика турнирида иштирок этиш учун Франция пойтахтига йўл олади. Бу ҳакам фаолиятидаги кетма-кет учинчи Олимпиада.

«Мен Тожикистон вакили бўлиб Олимпиадага учинчи марта бораман. Бу сафар мен бормайман ва дам оламан деб ўйладим, лекин Парижда Осиёдан World Athletics бўйича бирорта ҳам ҳакам бўлмаслигини англадим ва иштирок этишга қарор қилдим», – деди Вадим Нигматов.

В.Нигматов ўз фаолияти давомида энг муҳим мусобақаларда, жумладан, Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари, Жаҳон универсиада ўйинлари, 2016 ва 2020-йиллардаги Олимпия ўйинларида, шунингдек, “Олмос лигаси” босқичларида катта тажриба тўплаган.

Яна бир тожикистонлик халқаро даражадаги ҳакам Мансур Мухиддинов 2024 йилги Олимпиадага чиқиши мумкинлигини қайд этиш лозим. Бироқ, у ҳозирча таклифнома олмаган.

Мансур Мухиддинов собиқ боксчи ва Тожикистоннинг кўп карра чемпиони. У мураббийлик ва ҳакамликка муваффақиятли ўтди ва бокс бўйича «Халқаро тоифадаги ҳакам», «Халқаро тоифадаги 3 юлдуз ҳаками» унвонларини олди.

Сурат: Вадим Нигматов архивидан

error: