Ülker Group Турк компанияси Ўзбекистонда фаолият юритишни режалаштирмоқда – ИА Караван Инфо
Ülker Group Турк компанияси Ўзбекистонда фаолият юритишни режалаштирмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброхим Абдурахмонов Ülker Group Туркия компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги ҳамкорлик турли соҳаларда, хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасида жадал ривожланаётгани таъкидланди. Бундан ташқари, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, истеъмолчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тажрибалари ва уларнинг хорижий шериклари ҳақида сўзлаб берди. Улар компания фаолиятини Ўзбекистонда ташкил этишни таклиф қилишди.

Вазир, ўз навбатида, мамлакатда инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўй бераётган ўзгаришлар, эришилган ютуқлар ҳақида гапирди.

Учрашув давомида томонлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳимлигини муҳокама қилдилар ва кейинги қадамлар тўғрисида келишиб олдилар.

Аввалроқ, 2022-2023 йилларда Туркия билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги ҳамкорлик доирасида 168,2 млн. долларлик 12 инвестиция лойиҳаси амалга оширилган эди.

error: