Урсула фон дер Ляйен Европа комиссиясининг қайта президенти этиб сайланди – ИА Караван Инфо
Урсула фон дер Ляйен Европа комиссиясининг қайта президенти этиб сайланди

2024 йил 18 июлда Европа парламенти Урсула фон дер Ляйенни яширин овоз бериш йўли билан Европа комиссиясининг Президенти этиб сайлади. Урсула фон дер Ляйеннинг номзоди 401 депутат томонидан қўллаб-қувватланди.

Бу Урсула фон дер Ляйеннинг Европа комиссияси Президенти сифатидаги иккинчи муддати. У биринчи марта 2019 йил июль ойида сайланган.

Ҳозирги вақтда Европа парламенти 719 депутатдан иборат, шунинг учун қарор қабул қилиш учун кўпчилик, яъни 360 дан ортиқ овоз керак. Овоз бериш қоғоз бюллетенлари ёрдамида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Таъкидлаш лозимки, бунда 284 депутатлар қарши овоз берган.

Овоз бериш арафасида Урсула фон дер Ляйен парламент депутатлари билан мунозара пайтида кейинги беш йил давомида ўзининг сиёсий устуворликларини тақдим этди.

Кейинчалик, комиссиянинг сайланган Президенти Европа Иттифоқига аъзо-давлатлар раҳбарларига Европа Комиссарлари лавозимларига ўз номзодларини кўрсатиш таклифи билан расмий хатлар юборади. Жорий йилнинг кузида тегишли қўмиталарда номзодлар бўйича тингловлар режалаштирилган, шундан сўнг комиссарлар Кенгашининг тўлиқ таркиби парламент томонидан тасдиқланиши керак.

Очиқ манбалардан олинган фотосуратлар

error: