ВДНХ да арқон йўли очилди – ИА Караван Инфо
ВДНХ да арқон йўли очилди

Арқон йўли Москвадаги ВДНХ да “Орион” истироҳат боғи аттракционининг бир қисми сифатида ишлай бошлади.

Ушбу мавсумий аттракцион «Ҳаво трамвай йўли» деб номланди. У нафақат кўнгилочар имкониятларни тақдим этади, балки логистика функциясини ҳам бажаради. Арқон йўлида ўртача саёҳат вақти 6 дақиқани ташкил этади ва ундан бир соат ичида 1000 тагача одам фойдаланиши мумкин.

Бундан ташқари, бу дунёдаги кўнгилочар боғлардаги энг баланд иншоотлардан бири эканлигини таъкидлаш жоиз — кабиналар 32 метр баландликка кўтарилади. Шунингдек, ВДНХ даги арқон йўли Москвадаги энг узуни ҳисобланади, унинг узунлиги 769 метр.

Арқон йўлида йўловчиларни миндириш ва тушириш учун иккита станция мавжуд. «Жанубий» станция ВДНХ нинг асосий кириш қисмида, «Шимолий» станция эса “Беларусь Республикаси” павильони ва «Каменный    цветок» фавворасига яқин жойда жойлашган.

Сурат: ВДНХ матбуот хизмати

error: