Ўзбекистондаги рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш ИТИ лари Туркия компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда – ИА Караван Инфо
Ўзбекистондаги рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш ИТИ лари Туркия компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Туркиянинг Cloud Peer, Smartmind, MIA Teknoloji ва Smartict сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасидаги етакчи компаниялари асосчилари ва раҳбарлари Тошкентдаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтига ташриф буюришди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашувлар 24-26 июль кунлари бўлиб ўтган “Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми” доирасида Bilkent CYBERPARK вакиллари билан биргаликда ўтказилди.

Тадбир давомида институт директори Анвархўжа Қодиров меҳмонларни амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди. Шунингдек, у келгуси қўшма лойиҳаларда Туркиянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.

Ташкил этилган учрашувлар доирасида томонлар сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш, ўқитиш ва тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар.

Тадбир якунида сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда ахборот алмашиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ва Туркиянинг MIA Teknoloji компанияси томонидан шахсий маълумотларнинг махфийлиги ва ҳимояси тўғрисида битим имзоланди.

Сурат: Cyberpark.uz

error: