Владимир Путин Патриарх Кириллга хизмати учун миннатдорчилик билдирди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Москва ва бутун Россия патриархи Кириллни Пасха байрами билан табриклади ва Ватанга қилган хизмати учун миннатдорчилик билдирди. Хабар Кремль веб-сайтида эълон қилинди.

«Тинимсиз беминнат хизматингиз, православликнинг абадий қадриятларини, халқимизнинг энг бой тарихий, маданий ва маънавий анъаналарини асраб-авайлаш, ёш авлодни тарбиялашга қўшган улкан шахсий ҳиссангиз учун чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман», — деди давлат раҳбари ўз мурожаатида.
Сурат: https://patriarch.patriarchia.ru