Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноати фаол ривожланмоқда. Хусусан, Қозоғистон Саноат ва қурилиш вазирлиги ходимлари, шунингдек, Сенатнинг иқтисодий сиёсат, инновацион ривожланиш ва тадбиркорлик қўмитаси депутатлари Жамбил вилоятига ушбу соҳадаги ютуқларни баҳолаш ва бизнес вакиллари билан учрашиш учун келишди.

Жорий йилнинг дастлабки 4 ойида ушбу минтақада саноат ишлаб чиқариш ҳажми 258,8 миллиард тенгени, тоғ — кон саноатида ишлаб чиқариш кўлами 11,6 фоизга ўсиб, 35,2 миллиард тенгени ташкил этди. Асосий воситаларга тўпланган инвестициялар миқдори 109,5 миллиард тенгени ташкил этди.

Биргина ўтган йилнинг ўзида Жамбил вилоятига 75 миллиард тенгедан ортиқ сармоя жалб қилинди ва 13 та янги ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди. Бу йил 177 миллиард тенге қийматидаги 19 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
2026 йилгача — 2.5 триллион тенге қийматидаги 70 лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган. Бу республиканинг ушбу соҳасида 6 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратади. Жамбил вилоятининг Сарысус туманида Россиянинг “ЕвроХим” компаниясининг кимёвий мажмуасини қуриш асосий лойиҳалардан биридир.

“ЕвроХим” компанияси 444 миллиард тенгедан ортиқ инвестициялар киритш ниятида. Россия кимё мажмуаси йилига 1 млн. тоннадан ортиқ минерал ўғитлар ва тегишли саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариши кутилмоқда. Шу билан Қозоғистон Республикасида ушбу турдаги маҳсулотга ички талабни таъминлаш кутилмоқда.
Сурат: Қозоғистон Республикаси Сенати матбуот хизмати