Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида “ақлли синфлар” ни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди — ИА Караван Инфо
Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида “ақлли синфлар” ни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди

Республика Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга расмий ташрифи доирасида Hancom Academy компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон бўйлаб ИТ-таълимни ривожлантириш марказлари, олий ўқув юртлари ва бошқа таълим муассасаларида «ақлли синфлар» ташкил этиш орқали таълимга хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирлиги ва Hancom Academy компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.

Hancom Academy компанияси 2024-2027 йиллар давомида ақлли синфларнинг ички дизайнини яратиш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлашга сармоя киритишни режалаштирмоқда. 

error: