2024 йилнинг биринчи чорагида Хитой Россиядан нефть етказиб беришни 13 фоизга оширди

Жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида Хитой Россиядан 28,528 миллион тонна нефтни жами 13,86 миллиард долларга импорт қилди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга кўпдир.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Россия Хитойга нефть етказиб берувчилар орасида етказиб бериш ҳажми бўйича ҳам, бир баррель нефть нархи бўйича ҳам етакчи мавқеини сақлаб қолди. Саудия Арабистони иккинчи ўринни эгаллади, бу Хитойга 19,8 миллион тонна 12,1 миллиард долларлик нефть етказиб берди.