Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов Осиё тараққиёт банки вакили Буй Мин Жиап билан учрашди.
Томонлар мавжуд келишувлар ва кластер фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг янги истиқболларини муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Осиё тараққиёт банкининг инвестиция маблағлари ҳисобидан Самарқанд ва Андижон вилоятларида агрология марказларини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда, улар доирасида мавсумдан қатъий назар мева-сабзавотларни қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришни таъминлаш масалалари ҳал этилмоқда.
Учрашув якунида қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллий органик ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш учун ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
