Вазир Жээнбек Кулубаев Москва шаҳар Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи билан учрашди — ИА Караван Инфо
Вазир Жээнбек Кулубаев Москва шаҳар Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи билан учрашди

2024 йил 29 апрел куни Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев Москва ҳукумати вазири, Москва шаҳар Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Сергей Черёмин билан учрашди.

Учрашувда томонлар Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Вазир Ж.Кулубаев Россия пойтахтида мамлакатнинг кўп сонли фуқаролари ишлашини ҳисобга олган ҳолда, Қирғизистон мигрант ишчилари учун қулай шарт-шароитлар яратишда Москва ҳукуматининг ёрдами муҳимлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Россия делегацияси икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Бишкекдаги “Москванинг уйи”   Маданият ва бизнес марказининг муваффақиятли ишлашига хйрихоҳлигини билдирди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича алоқаларни ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар.

error: