FORMULA55 компанияси футзал бўйича Тожикистон миллий терма жамоасини Осиё чемпионатидаги ёрқин ўйинлари ва 2024-йил сентабр ойида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионати йўлланмасини муваффақиятли қўлга киритгани учун 550 000 сомони миқдорида мукофотлашга қарор қилди.

Фахрий мукофотни топшириш маросими учун матбуот анжуманига терма жамоанинг барча аъзолари, шу жумладан мураббийлар штаби таклиф этилди.
Таъкидлаш жоизки, FORMULA55 компанияси 2018 йилдан буён Тожикистон футзал лигаси ҳомийси сифатида фаолият юритиб, мамлакатда ушбу спорт турини ривожлантиришни доимий қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Компания тожикистонлик спортчиларнинг истеъдоди ва салоҳиятига ишонч билан тўла ва уларни мини-футбол оламида янги марралар сари ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёр.
Фото: Тожикистон Футбол Федерацияси
