Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алибек Бакаев Қозоғистон-Туркия ҳукуматлараро иқтисодий комиссиясининг 13-йиғилиши доирасида Туркия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бурак Акчапар билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

A.Бакаев ва Б.Акчапар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳалардаги ҳамкорлик ва Қозоғистоннинг туркий давлатлар ташкилотига раислиги масаласини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида иштирокчилар ҳукуматлараро иқтисодий комиссиянинг самарадорлигига ишонч билдирдилар ва икки томонлама муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.
Келгусида ташқи ишлар вазирлари даражасидаги 8-Қўшма стратегик режалаштириш гуруҳи ва Давлат раҳбарлари раислигидаги 5-юқори даражадаги стратегик ҳамкорлик Кенгашининг икки томонлама учрашувлари ўтказилиши керак.
Фото: Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги