Сўнгги тўрт йил ичида россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга саёҳатлари сони кескин ошди, деб хабар беради Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги бир неча йил ичида бу рақам 10 мартадан ошди — 37 минг кишидан 403 минггача. 2023 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларнинг умумий оқимида россиялик сайёҳларнинг улуши қарийб 33 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик сайёҳларнинг Россияга саёҳатларга қизиқиши муттасил ортиб бормоқда. Ўтган йили ўзбекистонлик сайёҳлар Россияга 800 мингдан ортиқ саёҳат қилишди, бу 2022 йилга нисбатан икки баравар юқори. Икки мамлакат ўртасидаги умумий сайёҳлик оқими пандемиядан олдинги даражага етди.
Расмий ҳисоботга кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алмашинув ва саёҳатларга ўзаро қизиқиш тобора ортиб бормоқда, бу эса ўз навбатида икки мамлакат сайёҳлик саноатининг ривожланишига ҳисса қўшмоқда. Саёҳатнинг бу динамикада ўсиши Россия ва Ўзбекистон сайёҳлик бозорлари ўртасидаги мустаҳкам алоқани кўрсатади ва туризмнинг ҳар икки халқ учун муҳимлигини тасдиқлайди.