Тожикистон-Хитой ҳамкорлиги икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари вакиллари томонидан муҳокама қилинди
Апрел ойи охирида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сироджиддин Мухриддин Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сунь Вэйдун билан учрашди.
Учрашувда мамлакатлар ўртасида сиёсий, ҳарбий-техникавий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпиннинг Тожикистон Республикасига бўлажак ташрифи тафсилотлари ҳам ишлаб чиқилди.
Фото: Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги