Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигида Commerzbank экспертлари иштирокида семинар бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигида Германиянинг Commerzbank банкининг юқори малакали мутахассислари иштирокида экспорт кредитларини молиялаштириш бўйича семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар юқори малакали мутахассислар билан долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ва халқаро тажриба асосида муҳим кўникмаларга эга бўлдилар.

Учрашув якунида барчани қизиқтирган бундай учрашув ва маслаҳатлашувлар кўламини янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Сўнгги 25 йил ичида Германиянинг Commerzbank банки экспорт кредит агентликлари иштирокидаги лойиҳаларни узоқ муддатли молиялаштириш орқали Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда