Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига кўра, йирик ва майда шохли қорамоллар, шунингдек, отларни Қирғизистондан бошқа мамлакатларга экспорт қилишга вақтинча тақиқ жорий этилган.
Идоранинг маълумотларига кўра, ветеринария хизмати ҳайвонларни рўйхатга олиш тугагунга қадар 15-20 кун мобайнида экспортга рухсат бермайди.
Экспортнинг вақтинча тўхтатилишининг сабаби қишлоқ хўжалик ҳайвонларини аниқ ҳисобга олиш ва ветеринария-санитария меъёрларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш зарурати ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу республика ичида ҳам, халқаро ҳамкорларимизга ҳам кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашини тушунтирди.
Инвентаризация тугагандан сўнг, белгиланган муддат давомида олинган барча аризалар биринчи навбатда кўриб чиқилади.
Аввалроқ, мамлакат фуқаролари гўшт нархининг ошиши билан норозилик билдирди. Агар илгари унинг нархи 600 сомдан ошмаган бўлса, энди аҳолига кўра нарх 600 дан 700 сомгача. Шикоятларга жавобан қишлоқ хўжалиги вазирлиги «нархларнинг сезиларли даражада ошиши» йўқлигини ва ташвишга сабаб йўқлигини таъкидлади.
Сурат: Tazabek
