Японияда рус маданияти фестивали бўлиб ўтади

Японияда рус маданиятининг мухлислари ҳали ҳам кўп, шунинг учун Токиода ҳар йили ўтказиладиган Рус маданияти фестивали 22 апрелда бошланади. Россиялик мусиқачилар, рассомлар ва театр актёрларининг чиқишлари тез-тез бекор қилинишига қарамай, бутун дунёдаги мухлислар ҳали ҳам рус санъатидан завқланишда давом этмоқдалар.

Ўтган йиллар давомида рус маданияти фестивали Япониянинг барча 47 префектурасини қамраб олди ва унинг саҳнасида Россиядан 11 мингдан ортиқ санъаткорлар чиқиш қилишди. Фестивальl мамлакат аҳолисини балет, мусиқа, театр, цирк ва рус маданиятининг бошқа ёрқин ютуқлари билан таништирадиган анъанавий тадбирга айланди.