Таиланд Россия билан 60 кунлик визасиз режимни жорий этади
23 апрел куни Таиланд Вазирлар Маҳкамаси Россия федерацияси фуқароларига жорий йилнинг 1 майидан бошлаб мамлакатда 60 кунлик визасиз қолиш ҳуқуқини беришга қарор қилди. Бу ҳақда Таиланд Бош вазири Сеттха Тхависин Таиланд The Reports тармоқ телеканалида жонли эфир пайтида маълум қилди.
Ҳозирги вақтда Таиландда Россия фуқаролари учун 90 кунлик визасиз режим мавжуд бўлиб, у ҳукумат томонидан туризмни ривожлантириш учун вақтинчалик чора сифатида киритилган. Бироқ, бу режим 2024 йил 30 апрелда тугайди. Бунинг ўрнига 2024 йил 1 майдан бошлаб янги 60 кунлик визасиз режим жорий этилади. Брифингда Бош вазир Тхависин янги визасиз режим қанча вақт амал қилишини аниқламади.