Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазири фойдали минераллар хавфсизлик соҳасидаги шериклик форумида иштирок этди
Минераллар хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик форуми ўтган ҳафта Левен (Бельгия) шаҳрида бўлиб ўтди.
Тадбирда Тожикистон номидан Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир иштирок этди. Вазир ўз нутқи давомида Тожикистоннинг улкан энергия салоҳияти ва муҳим фойдали қазилма заҳиралари ҳақида гапирди.
Форумда 30 дан ортиқ мамлакатдан тоғ — кон ва энергетика, инвестициялар ва савдо билан шуғулланувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.