Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Франция Президенти Эммануэль Макрон билан Ар-Риёдда бўлиб ўтган One Water Summit саммити доирасида учрашди.

Президент Тоқаев Францияга унинг сўнгги давлат ташрифи эслади, Қозоғистон делегацияси кенгайтирилган махсус меҳмондўстлик учун Макронга миннатдорчилик билдирди. У Парижда эришилган келишувларнинг мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш учун муҳимлигини таъкидлади.
«Музокаралар натижалари ва имзоланган келишувлардан чуқур мамнунман. Ушбу ташриф узоқ муддатли иқтисодий ўсиш ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди», – деди Тоқаев. Унинг таъкидлашича, турли соҳалардаги асосий келишувларни амалга оширишнинг дастлабки натижалари аллақачон кўриниб турибди.

Президент Макрон икки томонлама муносабатлардаги тараққиётни қайд этиб, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантиришда биргаликдаги саъйи-ҳаракатлар муҳимлигини таъкидлади.
Томонлар энергия самарадорлиги, тоза технологиялар, сув ресурсларини бошқариш, инновациялар, маълумотлар алмашинуви ва сунъий интеллект каби соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди, унда глобал барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдан томонлар умумий манфаатдор экани таъкидланди.
Сурат: Ақорда матбуот хизмати
