Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги хорижий адабиётлар кутубхонасида «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг халқаро маданий элчилари мактаби» форуми бўлиб ўтди.

Форумда музей бизнеси, кутубхоначилик соҳасидаги ёш мутахассислар, шунингдек, халқаро танлов натижаларига кўра танланган Тожикистон, Россия, Арманистон, Озарбайжон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ижтимоий фанлар соҳасидаги таниқли университетлари талабалари иштирок этишди.
Тожикистон Миллий музейининг услубий бўлими ва илмий кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Алишер Зариповнинг сўзларига кўра, форум МДҲ га аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси (МГҲЖ) ташаббуси ва кўмагида ташкил этилган.
«МДҲ мамлакатлари халқаро Маданият элчилари мактаби» форумида Тожикистон миллий музейи вакили «Маданий меросни сақлашда Тожикистондаги музейларнинг ўрни» мавзусида тақдимот қилди.Сурат: Тожикистон Миллий музейи
