Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Mурат Нуртлеу Қозоғистоннинг туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) раислиги натижаларини сарҳисоб қилди. Бу 2024 йил 6 ноябрда ташкилотнинг 11-саммити арафасида Бишкекда бўлиб ўтган ТДТ ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилишида содир бўлди.
Қозоғистон президентлиги даврида ТДТ га аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 80 дан ортиқ лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилди. Ташқи ишлар вазири ташкилот халқаро майдонда тобора муҳим рол ўйнаётганини ва Қозоғистон унинг ривожланишига катта ҳисса қўшганини таъкидлади.
Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ТДТ га аъзо мамлакатларнинг савдо, инвестиция, транспорт ва қишлоқ хўжалиги каби турли соҳалардаги ютуқларини қайд этди. Шунингдек, у ташкилот доирасида келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб берди.
Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида бўлажак ТДТ саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди ва ушбу тадбир давомида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳалари тасдиқланди.
Сурат: ҚР ТИВ

